Панзинорм форте 20 000 (Панзйнорм форте 20 000).рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 20000 ТБ ЕФ липаза, 12000 ТБ ЕФ амилаза, 900 ТБ ЕФ протеаза энзим фаоллигига эга чўчқа панкреатини; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромеллоза, метакрил кислотаси ва этилакрилат сополимери (1:1), триетилацетат, титан диоксиди (Е 171), талк, симетикон – двигатель, ванилин ароматизатори, бермагот ароматизатори, макрогол 6000, натрий кармеллоза ва полисорбат 80.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мултиензим (мултиензймес) (липасе, амйласе, протеасе).

Препаратнинг савдо номи:

Панзинорм форте 20 000 (Панзйнорм форте 20 000).

Фармакалогик гуруҳи:

Овқат ҳазм бўлишига ёрдам берувчи воситалар, шу жумладан фермент воситалар. Фермент препаратлари.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

силлиқ, думалоқ, қавариқ, оқ ёки оч-кулранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган хушбўй ҳидли таблеткалар.

Овқат ҳазм бўлишига ёрдам берувчи воситалар, шу жумладан фермент воситалар. Фермент препаратлари.

A09AA02.

Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва х.к.). Меъда, ичак, жигар, ўт пуфагининг сурункали яллиғланишли ва дегенератив касалликлари; овқат ҳазм бўлиши, метеоризм, диарея билан бирга кечувчи бу аъзоларнинг резекцияси ёки нурланишдан кейинги ҳолат (мажмуавий даволаш таркибида). Меъда-ичак йўлларининг фаолияти нормал бўлган беморларда парҳездаги бузилишларда овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун. Қорин бўшлиғини рентгенография ва УТТ га тайёрлашда қўлланилади.

Доза шахсий равишда танланади. Даволаш паст дозалардан бошланади: 1 таблеткадан кунига уч марта овқатини асосий қабул қилиш вақтида қабул қилинади. Агар панкреатик энзим етишмовчиликнинг симптомлари сақланса, доза аста-секин оширилиши мумкин. Одатдаги доза 1-2 таблетка овқатни асосий қабул қилишлар вақтида (кунига 3 марта) етарли бўлади. Агар зарурати бўлса, унда енгил тамадди вақтида 1 таблеткадан қабул қилиш мумкин. Дозалаш юқори бўлиши мумкин, шунга қарамай пациент симптомларни олдини олиш учун зарур бўлган энг кам дозани қабул қилиши керак, бу айниқса муковисцидоз бўлган беморлар учун муҳимдир. Болалар одатда камроқ дозаларга мухтож бўладилар.

Панзинорм форте 20 000 препарати билан даволаш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар: Текширишлар кам: панкреатик ферментларнинг жуда юқори дозалари гиперурикемия ва гиперурикозурия чақириши мумкин. Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан бузилишлар кам: юқори дозалари кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, ични суюқ келиши ёки қабзият, терини периорал ёки перианал таъсирланишини чақириши мумкин;жуда кам: панкреатик ферментларнинг катта дозаларини (бир кг тана вазнига ҳар куни 10000 ТБ ЕФ дан кўпроқ) қабул қилаётган муковисцидози бўлган айрим беморларда, чамбар ичак ва илеоцекал бўлимнинг стриктураси аниқланган (фиброзли колонопатия). Иммун тизими томонидан бузилишлар жуда кам: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (хусусан, тошма, қичишиш, шунингдек нафас йўлларининг обструкцияси кузатилиши мумкин). Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда даволашни тўхтатиш керак.

Панзинорм форц 20 000 ни чўчқа протеинларига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ўткир панкреатити ёки сурункали панкреатитни зўрайиши бўлган пациентлар Панзинорм форте 20 000 ни қабул қилмасликлари керак. Муковисцидози бўлган 15 ёшгача пациентларга препаратни буюриш мумкин эмас.

Панкреатик ферментлар фолат кислотасини сўрилишига тўсқинлик қилади. Шундай самарага эга бўлган (бикарбонат ва циметидин каби) препаратлар бир вақтда қўлланганда, ва панкреатик ферментларнинг юқори дозалари билан давомли даволашда, вақти-вақти билан қон зардобида фолатларнинг концентрациясини назорат қилиш ва/ёки фолат кислотаси етишмовчилигини компенсация қилиш керак. Панкреатик ферментлар темирни сўрилишини пасайтириши мумкин, лекин бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти аниқланмаган. Панзинорм форте 20 000 таблеткаларининг кислотага чидамли қобиғи ўн икки бармоқ ичакда парчаланади. Агар ўн икки бармоқ ичакда рН сезиларли даражада паст бўлса, панкреатик ферментлар ўз вақтида ажралиб чиқмайди. Н2 рецепторларининг ингибиторлари ва “протон помпаси” ингибиторлари билан ёндош даволаш, панкреатик ферментларнинг таъсирини кучайтиради, бу Панзинорм форте 20 000 нинг пастроқ дозаларини буюриш имконини беради.

Таблетка қобиғи оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини фаол панкреатик ферментлари томонидан шикастланишини олдини олади ва ферментларни меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қилади. Таблеткаларни бутунлигича ютиш ва уларни чайнамаслик керак. Муковисцидози бўлган оз сонли беморларда панкреатик ферментларнинг юқори дозаларини (тана вазнига кунига липаза бўйича 10000 ХБ ЕФ дан кўпроқ) қўллаш, чамбар ичак ва йўғон ичакнинг илеоцекал бўлимининг стриктураларини ривожланишига олиб келади. Агар Панзинорм форте 20 000 қабул қилаётган беморда ичак тутилиши симптомлари пайдо бўлса, мумкин бўлган сабаб сифатида фиброз колонопатияни кўриш керак. Болаларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратнинг ёрдамчи моддалари хақида махсус маълумот Панзинорм форте 20 000 лактоза сақлайди. Лактозани ўзлаштираолмаслик муаммолар, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши каби, кам учрайдиган муаммолари бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик ва лактация даврида зарарли таъсири хақида маълумотлар йўқ. Ферментлар меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, шунга қарамай, хавф истисно қилинмайди. ФДА таснифига мувофиқ ҳомиладорликда панкреатин С категориясига киритилган. Агар потенциал фойда хавфни оқласа қўллаш кўрсатилган. Ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири аниқланмаган. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши тизимли интоксикация чақириши юзасидан далиллар йўқ. Симптомлари. Дозани ошириб юборилишини кўнгил айниши, қусиш, диарея, гиперурикемия ва гиперурикозурия, перианал таъсирланиш ва фақат муковисцидози бўлган беморларда – фиброз колонопатияни чақириши мумкин. Даволаш. Доза ошириб юборилган ҳолларда: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, яхши гидратацияни таъминлаш, симптоматик даволашни ўтказиш тавсия этилади.

10 таблеткадан блистерда. 1, 3 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.